Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Игорь Сергеев: «Ғалабани бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга бағишлаймиз»

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркиядаги жаҳон чемпионатидаги чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Аҳмаджон Мусаев шогирдлари 6 июль куни Францияга қарши ўйинда майдонга тушади. Жамоанинг ҳужум чизиғида катта масъулият Игорь Сергеевга тушмоқда. ФИФА расмий сайти мазкур форвард орқали ўзбек футболига ҳам назар ташлади.

"Иккита оддий ҳақиқат бор: бири — мамлакатда футболга жуда катта эътибор қаратилади, иккинчиси — мамлакатда олтин авлод шаклланади. Туркиядаги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасида эса иккала омил жам бўлган", дея сўзлар билан бошланади мақола. "Мураббийлар штабида Алексей Евстафеев бўлган жамоа Туркиядаги интригани юзага келтираётган термалардан бири бўлиб турибди. 30 млн. кишилик аҳолига эга бўлган, икки давлатни кесиб ўтмасдан денгизга чиқа олмайдиган ушбу мамлакат терма жамоаси ўз тарихида илк марта чорак финалга чиқди. Ушбу жамоа таркибидаи 6 нафар футболчи икки йил аввал Мексикада ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда ҳам жаҳоннинг кучли 8 терма жамоаси сафига кирганди. Демак, 1994 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар ҳам катта истиқболга эга".

"Бизнинг авлод узоқ йўлни босиб ўтди", дейди ҳужумчи Игорь Сергеев FIFA.com сайтига берган интервьсида. "Биз ушбу мусобақада яхши иштирок этишни мақсад қилганмиз. Шунингдек, биз бу орқали Олимпиада ўйинларининг саралаш босқичига ҳам тайёргарликни кўзлаяпмиз. Бу ерда орттирган тажрибамиз кейинги бир неча йил давомида бизга асқотади".

Бўйи 185 см. бўлган 20 ёшли форвард ҳужумни якунлай олиш маҳоратига эга. У ўзига бўлган ишончи орқали мусобақада 2та гол уришга муваффақ бўлди ва мусобақадаги кашфиёт футболчилардан бирига айланди. Сергеев икки йил аввалги ўсмирлар терма жамоасида ўйнамаган. Футбол сирларини "Пахтакор" футбол мактабида ўрганган ушбу ўйинчи кучли руҳият эгаси эканини Грецияга қарши ўйинда исботлади. Ҳисоб 1:1 бўлиб турганида рақиб дарвозаси томон белгиланган пенальтини амалга оширишни ўз зиммасига олди ва ундан унумли фойдаланди.

Терма жамоадаги кўпгина футболчиларнинг бўйи паст, аммо улар тезкорлиги ва чаққонлиги билан ажралиб туришади. Сергеев эса бўйи баландлиги, гавдасининг бақувватлиги билан жамоадошларидан фарқ қилади. У рақиб дарвозасига орқа билан туриб, тўпни қабул қилади ва шерикларига уни етказиш орқали ҳужумни ривожлантиради. Футболчи ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача ҳаракатдан чарчамайди. 17-рақамли ўйинчи ҳужумнинг якунловчи қисмида ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Жамоамиз муваффақиятининг сири нимада? "Биз ёшликдан бирга ўйнаб келамиз, бир-биримизни яхши биламиз. Ҳар биримиз жамоадошимизнинг нима қилмоқчи эканини олдиндан биламиз. Майдонда кўз қарашларимизданоқ бир-биримизни яхши тушуниб оламиз", дейди Сергеев табассум билан ва қўшимча қилди: "Кўпчилигимиз яхшигина эгилувчанлик хусусиятига эгамиз. Бу ҳам бизнинг кучли томонларимиздан бири. Албатта, жамоанинг орқа чизиғида мен каби баланд бўйли футболчилар бўлса ёмон бўлмасди".

"Биз ўзаро кўп ҳазиллашамиз. Лекин қачон ҳазил қилишни, қачон жиддий бўлишни ҳам биламиз. Биз футболга жиддий ёндашамиз. Қувноқлик ва жиддийликни тўғри уйғунлаштира олиш муҳим аҳамиятга эга. Биз бу икки ҳолатга қачон киришни биламиз", дейди Сергеев.

Греция устидан қозонилган ғалабадан кейин Сергеев ва унинг жамоадошларининг кайфияти жудаям кўтарилди. "Греция билан ўйинда ғалаба қозонганимиз барча ўзбекистонликлар учун катта байрам бўлди. Биз тарихга кирдик. Қандай ишларни амалга оширганимизни яна 2 кундан кейин ҳис қилсак керак. Ушбу ғалабани бу ерга келиб, Туркиядаги барча ўйинларда бизни фантастик даражада қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга бағишлаймиз. Уларнинг қўллаб-қувватлаши ажойиб бўлмоқда", дейди Игорь.

Ўзбекистон шанба куни Ризе шаҳрида янада кучлироқ рақиб — Франция билан баҳс олиб боради. Пол Погба ва унинг жамоадошлари ғалаба қозонишни исташса, янада кучлироқ ўйнашлари керак бўлади. Боиси, Ўзбекистон ўйин давомида ҳайқириқлар ва барабан товушлар орқали мухлислар томонидан ажойиб қўллаб-қувватланишга эга бўлади. Иккинчи томондан эса Марказий Осиё эртаги давом этмоқда. Ўзбекистоннинг мазкур олтин авлоди бор эътиборини бош совринни қўлга киритишга қаратан. Бу эса мутлақо ҳазил эмас.

Манба: www.fifa.com
Киритилди: 01:17, 05.07.2013.
Ўқилди: 9906 марта.
Фикрлар: 93 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.