Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Футбол агенти: «Аббос Файзуллаевнинг Туркияга яхши пулга сотилиши — ЦСКАнинг эмас, балки Ўзбекистон терма жамоасининг хизматидир»

Баҳо:
+1 | -

Журналист Александр Троицкий футбол агенти Дмитрий Селюк билан Марказий Осиё футболи ҳақида суҳбатлашди.

— Россия клублари легионерларни олиб-сотиб пул топишни умуман билмайди. Сўнгги йилларда бирорта арзирли битимни айта оласизми?

— Аббос Файзуллаев.

— Аббоснинг Туркияга фойдали трансфери аввало Ўзбекистон терма жамоасининг ажойиб ўйини билан боғлиқ. Файзуллаев жамоанинг муҳим қисми эди. Бу ерда ЦСКАнинг хизмати минимал. Ўтган мавсумда у кўпинча асосий таркибдан ўрин олмади, натижаларига ҳам таъсир қилди. Терма жамоада эса аксинча бўлди: у асосий футболчилардан бири бўлди ва жамоа жаҳон чемпионатига йўл олди.

— Айтганча, ЦСКАнинг баъзи мухлислари очиқ-ойдин ёзганки, Аббос иккинчи мавсумида клубдан кўра кўпроқ терма жамоага эътибор қаратган.

— Қаранг, ҳамма нарса аниқ-ку.

Манба: https://t.me/my_asiasport_news
Киритилди: 18:54, 23.08.2025.
Ўқилди: 1550 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик