Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Роналду 2,5 йилда 12 та соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди

Баҳо:
+1 | -

Криштиану Роналду Саудия Арабистонида соврин юта олмаяпти.

Бугун 40 ёшли ҳужумчи тўп тепаётган "Ан-Наср" Саудия Арабистони Суперкубоги финалида "Ал-Аҳли"га имкониятни бой бериб қўйди (2:2, пен. 3:5).

Роналду 2023 йилнинг январида "Ан-Наср"га ўтган ва ҳали жамоа билан бирорта ҳам соврин ютмаган. Ар-Риёд клуби Саудия Арабистони чемпионатида ҳам, Осиё Чемпионлар лигасида ҳам, Қирол кубогида ҳам, Суперкубокда ҳам ғалаба қозона олмади. Умуман олганда, Криштиану билан шартнома имзоланганидан бери "Ан-Наср" 12 та турнирда мағлуб бўлди.

Криштиану трансферидан сўнг "Ан-Наср" битта мусобақада - ўртоқлик турнири ҳисобланган клублар ўртасидаги Араб чемпионлари кубогида ғолиб чиқди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:40, 23.08.2025.
Ўқилди: 1883 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик