"Милан" ўз майдонида Италия чемпионатининг 1-турида "Кремонезе"га ютқазиб қўйди - 1:2.
Меҳмонларнинг голларига 28-дақиқада ҳимоячи Федерико Баширотто, 61-дақиқада эса ҳужумчи Федерико Бонацолли муаллифлик қилди. "Милан" ҳисобида ягона гол 45+1-дақиқада ҳимоячи Страхиня Павлович ҳисобига ёзилди.
"Милан" кейинги турда "Лечче" меҳмони бўлади. Учрашув 29 август куни бўлиб ўтади. "Кремонезе" шу куни ўз майдонида "Сассуоло"га қарши баҳс олиб боради.













