Кириш Регистрация

Ла лига. «Барселона» «Леванте» майдонида суперкамбэк амалга оширди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг 2-туридан ўрин олган "Леванте" - "Барселона" учрашуви якунига етди. Жамоалар Валенсиядаги «Сьюдад де Валенсия» стадионида куч синашишди. Учрашув бош ҳаками вазифасини Алехандро Эрнандес Эрнандес бажарди. Ўйинда 3:2 ҳисобида каталонияликлар иродали ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида ҳужумчи Иван Ромеро "Леванте"ни олдинга олиб чиқди. 45+7-дақиқада ярим ҳимоячи Хосе Луис Моралес пенальтидан унумли фойдаланиб, мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 49-дақиқада ярим ҳимоячи Педри орадаги фарқни қисқартирди. 52-дақиқада "Барселона" ҳужумчиси Ферран Торрес ҳисобни тенглаштирди. 90+1-дақиқада вингер Ламин Ямалнинг узатмасини ҳимоячи Унай Эльхесабаль ўз дарвозасига жойлаб қўйди.

Икки ўйиндан сўнг "Барселона" ҳисобида 6 очко мавжуд. "Кўк-анорранглилар" Испания чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Мавсум стартида иккита мағлубиятга учраган "Леванте" 18-поғонадан жой олган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:46, 24.08.2025.
Ўқилди: 1380 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик