Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

Ўзбекистон U-20 Трабзондаги илк машғулотларни ўтказди

Баҳо:
+-1 | -

Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати чорак финали йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 3 июль куни Трабзон шаҳрига етиб келгани ҳақида хабар берилган эди. Терма жамоа 4 июль, пайшанба куни Қора денгиз бўйидаги ушбу шаҳарда илк машғулотларни ўтказди.

Машғулотлар «Трабзонспор» футбол академияси машғулот майдонларида олиб борилди. Жуда кўтаринки кайфиятда ўтган машғулотларда футболчиларнинг техник-тактик тайёргарлиги, тўп билан ишлаш кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган машқлар ўтказилди.

Машғулотлар якунига етгач, кечки овқатдан сўнг Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси чорак финалдаги бўлажак рақиб – Франция ёшлар терма жамоасининг ўйинини ўрганишга бағишланган назарий машғулотларда иштирок этишди. Унда терма жамоа мураббийлар штаби Франция ёшлар терма жамоасининг кучли ва кучсиз жиҳатлари тўғрисида маълумот беришди.

5 июль куни режасидан бир қатор ўйинолди тадбирлар ўрин олган. Дастлаб, чорак финалда ўзаро тўқнашадиган Ўзбекистон ва Франция ёшлар терма жамоалари менежерлари иштирокида учрашув бўлиб ўтса, сўнг, Тошкент вақти билан 16:30да Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Франция ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2013 чорак финал учрашуви 6 июль, шанба куни Ризе шаҳридаги «Йэни Шеҳир» стадионида ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:04, 05.07.2013.
Ўқилди: 4759 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик