Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Милан" нега Бонифасенинг трансферидан воз кечгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Виктор Бонифасе "Милан"га ўтмайди. 24 ёшли нигериялик футболчининг трансфери барбод бўлди. Kicker нашри тарқатган хабарга кўра "россонерилар" тиббий кўрик натижаларини таҳлил қилиб, ҳужумчидан воз кечишган. А Серия клубига Бонифасенинг тиззаси ҳолати ёқмади.

Айтиш жоизки, Виктор Бонифасе фаолияти давомида икки марта тиззасининг хочсимон боғлами йиртилиши туфайли узоқ муддатга сафдан чиққан.

Шундай қилиб, Бонифасе Леверкузенга қайтиб келди. Манбанинг таъкидлашича, нигерияликнинг тиззаси мавсумолди тайёргарлик бошланишидан олдин индивидуал машғулотларни қийинлаштирган бўлиши мумкин.

Киритилди: 17:15, 24.08.2025.
Ўқилди: 894 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.