Кириш Регистрация

"Марсель" футболчилари Рабьонинг жамоада қолишини исташмоқда

Баҳо:
+ | -

"Марсель" футболчилари Адриен Рабьонинг жамоага қайтишини истамоқда.

Рабьо ва Жонатан Роу Лига 1 мавсумининг биринчи турида "Ренн"га (0:1) қарши ўйинда жамоанинг кийиниш хонасида жанжаллашиб қолганидан кейин трансферга қўйилди. Кейинчалик Роу 19,5 млн евро эвазига "Болонья"га ўтди.

"Марсель" бош мураббийи Роберто Де Дзерби Рабьо билан зиддиятни ҳал қилишга тайёрлигини айтди: "Ҳаммаси ўз изига тушиши эҳтимоли бор. Адриен яхши инсон, иқтисодий таркибий қисм ҳақида гапирганлар ёлғон гапиради, муаммони ҳал қилиш учун ҳамма нарсага тайёрман".

TF1 хабарига кўра, "Марсель" раҳбарияти Де Дзербининг Рабьони жамоадан четлатиш бўйича позициясини ўзгартиришини кутмаган. Бундан ташқари, француз клуби футболчилари ярим ҳимоячини қайтариш тарафдори, чунки Адриен жамоада ўз обрўсини сақлаб турибди.

Киритилди: 01:25, 25.08.2025.
Ўқилди: 442 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.