Кириш Регистрация

Франция U-20 – Ўзбекистон U-20 учрашувини бразилиялик ҳакамлар бошқаришади

Баҳо:
+ | -

ФИФА Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасидаги 2013 йилги жаҳон чемпионати чорак финал учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси 6 июль, шанба куни Ризе шаҳридаги “Йэни Шеҳир” стадионида U-20 ЖЧ-2013 чорак финал босқичи доирасида Франция ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашувни бразилиялик Сандро Рикки бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Бразилиялик бош ҳакамга қанотларда ватандошлари – Алессандро Роха ва Эмерсон де Карвалью ёрдам беради. Эквадорлик Карлос Вера тўртинчи ҳакам, унинг ватандоши Кристиан Лескано эса захира қанот ҳаками сифатида қайд этилган.

Сандро Рикки бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бунгача ЖЧ-2013 гуруҳ босқичи доирасида 22 июнь куни Туркия – Сальвадор (3:0) ва 29 июнь куни Хорватия – Янги Зеландия (2:1) ўйинларини назорат қилган эди. Дастлабки ўйинда Рикки жами уч марта, иккинчи ўйинда эса икки марта футболчиларга сариқ карточка кўрсатган.

38 ёшли Сандро Рикки халқаро ҳакамлик фаолиятини 2011 йилда бошлаган бўлиб, ЖЧ-2014 саралаш босқичи ўйинларида ҳакамлик қилган. Бундан ташқари, ФИФА уни 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида ишлаши мумкин бўлган ҳакамларнинг кенгайтирилган рўйхатига киритган. Сандро Рикки 2010 йили Бразилия чемпионатининг энг яхши ҳаками деб тан олинган.

Қайд этиш жоиз, бунгача ҳам Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни парагвайлик, перулик, венгриялик ва ивуарлик ҳакамлар бошқариб боришган эди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:22, 05.07.2013.
Ўқилди: 4434 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9031]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6545]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5411]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3773]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3569]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2629]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2406]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2378]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2353]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2300]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик