Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Куртуа: «Охирги дақиқагача жуда юқори даражада ўйнадик»

Баҳо:
+ | -1

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа Ла Лиганинг иккинчи турида «Реал Овьедо»га қарши (3:0) ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бу жуда муҳим ғалаба. Сафарда ютиш ва дарвозамизни дахлсиз сақлаш — жуда аҳамиятли. Биз кўрсатган ўйин даражаси, реакцияларимиз, прессингимиз — ҳаммаси охирги дақиқагача жуда яхши бўлди. Биз бу ўйин оғир кечишини билардик, чунки “Овьедо” 24 йилдан сўнг илк бор юқори дивизионда ўз майдонида ўйнаётган эди.

Улар яхши бошлашди, лекин кейин биз ўз ўйинимизга қайтдик ва кўплаб хавфли вазиятлар яратдик. Улар дарвозабони аъло даражада ўйнади, шу боис ўйин охиригача қаттиқ кураш бўлиб турди. Биз ўйинни анча олдин якунлаб қўйишимиз мумкин эди. Ҳисоб 1:0 бўлганда доимо рақиб имкониятга эга бўлади, масалан, уларнинг устунга урган зарбаси каби.

Барча ўн бир футболчимиз ҳимояда жуда жиддий ўйнади, яхши прессинг қилди ва шу тарзда кўплаб ғалабаларга эришамиз. Ҳужумда эса 10 та аниқ зарба бериб, 3 та гол урдик. Бу жуда муҳим», — деди Куртуа.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» навбатдаги учрашувини 30 август куни «Мальорка»га қарши ўтказади.

Манба: ua-football.com
Киритилди: 14:44, 25.08.2025.
Ўқилди: 677 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик