Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Спортчиларимиз жаҳон универсиадасида қатнашади

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 6-17 июль кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган XXVII Жаҳон универсиадасида дунёнинг 170 га яқин мамлакати талабалари спортнинг 27 тури бўйича 351 медаллар жамланмаси учун курашади.

Жаҳон универсиадалари тарихида энг йириги ҳисобланган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон спорт делегацияси таркибидан жой олган 55 нафар талаба-спортчи бокс, белбоғли кураш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, дзюдо, самбо, оғир атлетика, эркин ва юнон-рум кураши ва енгил атлетика бўйича баҳсларда қатнашади.

Мамлакатимизда ёшларни жисмонан соғлом, маънавий етук этиб тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш Президентимиз Ислом Каримов юритаётган сиёсатнинг устувор йўналишларидандир. Истиқлолнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда спортни оммалаштиришга қаратилаётган алоҳида эътибор замирида ана шу эзгу мақсад мужассам.

Бу борада ўғил-қизларнинг маҳорат мактабига айланган уч босқичли спорт ўйинлари янгидан-янги истеъдодларни кашф этиш ва уларни катта спортга тайёрлашда муҳим омил бўлаётир. Спорт билан мунтазам шуғулланаётган ёшлар “Умид ниҳоллари”да илк маротаба катта мусобақа ҳавосини олаётган бўлса, “Баркамол авлод” ўйинларида ўз тажрибаси ва маҳоратини оширмоқда. Универсиада беллашувларида етук спортчи сифатида вояга етаётган ёшлар катта спорт майдонларида давлатимиз байроғини баланд кўтармоқда.

Қозон шаҳрида бошланаётган Жаҳон универсиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилишга бел боғлаган спортчиларимиз орасида уч босқичли спорт тизими мусобақаларидан етишиб чиққан йигит-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Жумладан, Жаҳон универсиадасининг белбоғли кураш ва дзюдо беллашувларида гиламга чиқадиган талаба-спортчиларимиз яқинда Бухоро шаҳрида ўтган Универсиаданинг ғолиб ва совриндорларидир.

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари олий ўқув юртлари талабаларининг ўзига хос Олимпиадаси сифатида эътироф этиладиган ёзги Универсиадага 1959 йилда асос солинган. Бир йилдан сўнг эса қишки спорт турлари бўйича ҳам талабалар ўйинларини ўтказиш йўлга қўйилган. Бу нуфузли мусобақалар Бельгиянинг Брюссель шаҳрида жойлашган Халқаро университет спортлари федерацияси – FISU томонидан ташкил этилади.

Ўзбек спортчилари ёзги универсиадаларда ўн йилдан буён муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Жумладан, 2003 йили Жанубий Кореянинг Тэгу шаҳрида ўтказилган Универсиадада илк маротаба қатнашган дзюдочиларимиздан Абдулла Тангриев ва Эгамназар Акбаров олтин, Мурод Холиқулов кумуш, Михаил Соколов ва теннисчи Оқгул Омонмуродова бронза медални қўлга киритган.

Бу галги Жаҳон универсиадаси ўзбек спортчилари учун 2016 йили Бразилияда бўладиган ХХХI ёзги Олимпия ўйинларига ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтайди. Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 25 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси спортчиларини 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлашга оид қарори бунда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Бу галги Жаҳон универсиадасида қатнашадиган Ўзбекистон спорт делегацияси таркибида жаҳон ва Осиё чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари бўлган спортчилар кўп.

– Халқаро спорт майдонларида Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилиш ҳар бир ўзбек спортчиси учун эзгу мақсад, катта бахтдир, – дейди 2011 йилги Жаҳон универсиадасининг дзюдо бўйича кумуш медали совриндори Шерали Жўраев. – Йирик спорт анжуманларида қатнашар эканмиз, Ватанимиз, халқимиз, Президентимиз бизни қўллаб турганини, яратилаётган шароитларнинг барчаси истиқлолимиз шарофати эканини чин дилдан ҳис қиламиз. XXVII Жаҳон универсиадасида ҳам биз мамлакатимиз ёшлари ҳеч кимдан кам эмаслиги ва кам бўлмаслигини яна бир бор исботлаймиз, Президентимиз ва халқимизнинг юксак ишончини оқлаймиз.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 16:13, 05.07.2013.
Ўқилди: 4883 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.