Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 0-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 1-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 1-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Экитике «Ливерпуль» тарихида охирги 50 йилда илк учта ўйинда ҳам гол урган иккинчи футболчига айланди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Уго Экитике сўнгги 50 йил ичида «Ливерпуль» сафидаги илк учта учрашувида ҳам гол кирита олган иккинчи футболчи бўлди. Франциялик футболчи Англия Премьер-лигаси 2-туридан ўрин олган «Ньюкасл» (3:2) учрашувида 46-дақиқада гол урди.

23 ёшли Экитике бундан аввал Англия Суперкубоги доирасида «Кристал Пэлас»га қарши (2:2, пенальтиларда 2:3) ва Премьер-лига 1-турида «Борнмут»га қарши (4:2) учрашувларда ҳам гол киритган эди. Унга қадар «Ливерпуль» сафида илк учта ўйинда ҳам гол урган охирги футболчи инглиз ҳужумчиси Дэниел Старриж бўлган.

Экитике ёзги трансфер ойнасида «Айнтрахт»дан «Ливерпуль»га ўтди. ОАВ маълумотларига кўра, келишув қиймати 95 миллион еврони ташкил этган.

«Ливерпуль» «Ньюкасл»га қарши ўйинда рақиб вингери Энтони Гордон 45+3-дақиқада майдондан чиқариб юборилгандан кейин кўпчиликда ўйнаса-да, икки голлик устунликни бой берди. Бироқ қўшимча вақтда ғалабага эришди: 90+10-дақиқада 16 ёшли ҳужумчи Рио Нгумоха ҳал қилувчи голни киритди.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:17, 26.08.2025.
Ўқилди: 2304 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик