Кириш Регистрация

Кападзе: «Футболчиларни синовдан ўтказиб олиш учун Ўмон яхши спарринг-рақиб деб ўйлайман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе йиғин ва олдиндаги мусобақа ҳақида фикр билдирди.

"Бугун биринчи кун йиғинга киришдик. Олдимизда CAFA мусобақаси кутиб турибди. Тайёргарликни бугундан бошладик. Аммо барча футболчилар ҳали сафимизга келиб қўшилмади. Айрим ўйинчилар эртага келиб қўшилишади. Легионерларимизнинг баъзилари 28 август куни етиб келса, баъзилари кечроқ келади. Шунинг учун ихтиёримиздаги бор ўйинчилар билан йиғинни бошладик. 30 август куни ўтказиладиган илк ўйинимизга тайёргарлик кўрамиз.

Жамоада ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор. Жалолиддин Машарипов эса жамоамизни кучайдиган ўйинчи ҳисобланади. Аммо футболда жароҳатлар учраб туради. Тезроқ тузалиб, сафга қайтади, деб ўйлайман.

Ўмонга қарши ўйин қийин бўлади. Жамоага янги бош мураббий келган. Карлос Кейруш яхши даражадаги мураббий ҳисобланади. Адашмасам, улар 6-7 кундан буён Туркияда йиғин ўтказяпти. Боз устига, илк ўйинда бизга легионерларимиз ёрдам бера олишмайди. Бошқа футболчиларга таянган ҳолда ўйнаймиз. Уларни синовдан ўтказиб олиш учун Ўмон яхши спарринг-рақиб деб ўйлайман. Ҳар бир ўйинга яхши тайёргарлик кўриб, ғалаба учун ҳаракат қиламиз ҳамда футболчиларни кўздан кечириб оламиз", — деди Кападзе.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 22:24, 26.08.2025.
Ўқилди: 1243 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик