Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Фабио Каннаваро аввалги ва ҳозирги ҳимоячилар ўртасидаги фарқни айтди

Баҳо:
+ | -

Бугун пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонаси анжуманлари залида Ўзбекистон Суперкубоги-2025 учрашувига расмий меҳмон сифатида таклиф этилган Жаҳон футболи афсоналари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманни Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бакзод Мамақулов кириш сўзи билан очиб берди. ЎФФ раҳбари мамлакатимизда футбол тараққиёти муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида янги босқичга кўтарилгани, бунинг самараси ўлароқ Ўзбекистон терма жамоаларининг халқаро майдонларда қўлга киритаётган ютуқлари салмоқли бўлаётганини таъкидлаб ўтди.

"Хусусан, миллий терма жамоамиз илк марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди, ўтган мавсум Олимпия терма жамоамиз тўрт йилликнинг энг нуфузли тадбири – Ёзги Олимпиадада дебют қилди, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларимизнинг жаҳон ва қитъа мусобақаларидаги ютуқлари мухлисларимиз кутганидек, одатий ҳолга айланиб бораяпти. Ўз навбатида футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учрашувига Жаҳон футболи афсоналарининг таклиф этилиши футболсевар халқимиз учун Мамлакатимиз Мустақиллигининг 34-йиллиги тантаналари олдидан ўзига хос тўҳфа бўлди, — деб қайд этди Б.Маматқулов.

Жаҳон футболи афсоналари билан эркин, самимий руҳда ўтган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини ҳамда мухлисларни қизиқтираётган барча саволларига атрофлича жавоб олишди.

Савол: — Замонавий футболда ҳимоя чизиғи қанчалик кучайган? Сиз ўйнаган ва жаҳон чемпиони бўлган даврдаги Италия терма жамоаси кучлими ёки айни пайтда фаолият юритаётганими?

Фабио Каннаваро: — Менинг фикримча 2006-йилда жаҳон чемпиони бўлган терма жамоамиз кучлироқ эди. Боиси ҳамма чизиқда энг маҳоратли, бетакрор ўйинчилар жамланишганди. Бежизга чемпион бўлмаганмиз.

Замонавий футболда ҳимоя қанчалик кучайган деган савол анча кенг қамровли. Ҳозирги футболда ҳимоячи фақат тўпни олиб юрган рақибга қарши ўйнамасдан, бутун майдонни ва унда бўладиган воқеалар ривожини олдинда кўра билиши керак. Бошқача айтганда бутун майдонни назорат этиб туриши лозим. Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 17:00, 27.08.2025.
Ўқилди: 1225 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.