Кириш Регистрация

«Зўр бўлиши шарт эмас, ғалаба қозонишда давом этсак бас!»

Баҳо:
+ | -

Бугун - 6 июль, шанба. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркия-2013 чорак финалида Францияга қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00да Ризе шаҳрида бошланади.

Хабарингиз бўлса, Франция ёшлар терма жамоаси мусобақани "А" гуруҳида бошлади. Аввалига Ганани 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди, сўнг АҚШ билан дуранг қайд этилди - 1:1. Сўнгги турда Испанияга 1:2 ҳисобида имконият бой берилди. Шу тариқа 2-ўрин билан нимчорак финалга чиққан французлар Туркия тўсиғидан нисбатан енгил ўтдилар. Мезбонлар жамоаси 4:1 ҳисобида таслим этилди. Мусобақани бевосита кузатиб бораётган sports.fr мухбири Жон Кристоф ўша нимчорак финал ўйини ва Ўзбекистонга қарши баҳс ҳақида фикрларини баён этди.

"Умуман олганда, биринчи босқичдаги қийин ўйинлардан кейин, енгилроқ рақиб - Туркиянинг йирик ҳисобда мағлуб этилиши кутилган ҳол эди, деб ёзади француз журналисти. -Мезбонлар ўйин услубимизни ўргана олмагандилар. Биз керакли вақтда керакли жойда бўлдик ва масалани ҳал қилдик. Буни ақлли ўйин дейишади. Соатлаб гап сотишимиз шарт эмас энди. Ўйиндан олдин нима қилишимиз кераклиги ва буни қандай амалга ошириш лозимлигини билардик. Мадҳиялар янграётган пайтда бир-биримизга руҳан жипслашдик ва ўша ондаёқ баҳс бошланиб кетганди гўё.

Ва ниҳоят, старт ҳуштаги чалинмасидан олдин айримлар бу бизнинг мусобақадаги энг яхши ўйинимиз бўлишини эътироф эта бошлади. Бу ўзимизни янада яхши ҳис қилишимизга ва баҳсни жуда ажойиб тарзда бошлашимизга замин яратди. Стадиондаги муҳитни ҳам унутмаслик керак. Лекин бу бизга ҳалақит бергани йўқ. Дарвоза томон кераклича зарбалар бера олдик. Шахсий фикримча, дарҳақиқат биз мукаммал ўйин кўрсатдик.

Бизнинг ҳали яна мақсадларимиз бор, жаҳон чемпионатининг ҳар бир ўйинида бўлгани каби. Жамоамизда бир бир муаммони пайқаб қолдим. Менимча, терма жамоамиз рақиб ўйинини кузатиб, унга мос тактика ва услуб танлашда хатоликларга йўл қўймоқда. Бу камчиликни кейинги ўйингача тўғрилашимиз шарт. Кўпчиликнинг фикрича, биз Ўзбекистонга қарши ўйинда фаворитмиз. Лекин шуни унутмаслик керакки, биз чорак финалдамиз, ўртоқлар. Бу шунчаки оддий ўйин эмас. Туркия билан ўйиндан ҳам анча муҳимроқ.

Рақибимизнинг Грецияга қарши ўйини кузатдим. Улар асосан ҳимояланишди. Ҳеч бир дақиқа мақсадни унутмаган ҳолда борларини бериб ўйнадилар. Уларда бир қатор сара футболчиларга эга. Масалан, 7 рақамда ўйнайдиган жамоа сардори (Владимир Козак - Std.). У чап оёқда жуда яхши зарбалар бера олади.

Ўйин бу сафар Ризе шаҳрида бўлиб ўтади. Бу шаҳар турнирнинг бошқа мезбон ҳудудларидан бироз салқинроқ экан. Қуёш ҳам йўқ. Баъзида кўп қора булутлар билан Францияга ҳам ўхшаб кетмоқда... Бу ердан кейинги манзилимиз финал ўйини ўтадиган - Истанбул бўлади деб умид қиламиз. Аммо унгача ҳали йўл узоқ. Иккинчи босқич ҳам жуда қайноқ руҳда давом этмоқда. Испания аввал гол ўтказиб юбориб сўнгги дақиқада гол уриб чорак финалга чиқди.  Гананинг Португалияни мағлуб этишини ким ҳам ўйлабди. Лекин биласизми, бир гуруҳ ганаликлар билан суҳбатлашганимизда улар биз билан ўйнашни истаётганликларини айтгандилар. Улар истаган ўйин ярим финалда бўлади деб умид қиламан.

Лекин ундан олдин чорак финал ўйини бор. Зўр бўлиши шарт эмас, ғалаба қозонишда давом этсак бас! Оз қолди!"

Манба: www.sports.fr
Киритилди: 09:01, 06.07.2013.
Ўқилди: 6406 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.