"Тоттенхэм" янги ҳужумкор ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи.
Лондонликлар ёзги трансфер бозорида бир нечта ўйинчилар учун курашда аллақачон мағлуб бўлишди.
Эндиликда, The Telegraph хабарига кўра, "шпорлар" "РБ Лейпциг"дан Хави Симонсни нишонга олган.
Матбуот анчадан бери 22 ёшли Симонсни "Челси" билан боғлаб келади. Бироқ, "Тоттенхэм" нидерландиялик футболчини қўлга киритишга умид қилмоқда.
Клуб бу борада оптимистик фикрда.













