Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Хитой терма жамоаси Темур Кападзега қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий жамоасининг айни пайтдаги вақтинчалик бош мураббийи Тимур Кападзе истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига Пауло Бентуни бош мураббий этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги хабар Хитой матбуотида умид учқунларини уйғотди.

Боиси, бу мамлакат матбуоти Хитой терма жамоасини айнан Тимур Кападзе бошқаришини истамоқда.

Хитойнинг Sohu.com сайти қуйидаги ёзди:

«Агар Бенту Кападзе ўрнига тайинланса, бу биз учун катта имконият. Шунда Кападзе Хитой учун яхши номзод бўлиши мумкин.

Кападзе 2025 йил январь ойида Ўзбекистон термасига бош мураббий бўлиб келган ва яхши натижалар кўрсатган. Сўнгги 4 ўйинда 2 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этган. Энг муҳими, у Ўзбекистонни тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига олиб чиқди.

Хитой учун эса Кападзе яхши номзод ҳисобланади. Аввало, 40 ёшлардаги ёш мураббий сифатида Осиёда яхши натижалар кўрсатди. Ёшлар жамоаси билан ҳам Осиёнинг юқори поғонасига кўтарилди. Осиёда тажрибаси ва муваффақияти бўлган мураббийни Хитой рад этишига сабаб йўқ.

Биз ҳали бош мураббий тайинламадик. Агар Хитой футбол ассоциацияси хорижлик мураббийни танласа, Кападзе идеал номзод бўлиши мумкин.

Кападзе 40 ёшнинг бошларида. Бу эса Хитой футбол ассоциациясининг ёш мезонларига мос келади. Шу билан бирга, у Осиё футболига яхши таниш ва саралашда натижа кўрсатган. Эндигина мураббийлик карьерасини бошлагани сабаб маоши ҳам юқори эмас. Шу учта афзаллик уни Хитой учун кучли номзодга айлантириши мумкин.

Айни пайтда, Хитой Жаҳон чемпионатига чиқолмаганидан сўнг, Хитой бош мураббий Бранко Иванковични ишдан олди ва ҳали ҳам янги мураббий изламоқда. Бир нечта номзод тилга олинган бўлса-да, улардан ҳеч бири жиддий натижа бермади».

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:47, 27.08.2025.
Ўқилди: 4583 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.