Харри Кейн кетма-кет учинчи ўйинда гол урди.
"Бавария" форварди Германия кубоги доирасида "Веэн"га қарши ўйиннинг (3:2) 16-дақиқасида пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 94-дақиқада у дубль қайд этиб, ғалаба тўпини киритди.
22 август куни инглиз Бундеслигада "Лейпциг"га қарши ўйинда (6:0) хет-трик қайд этган бўлса, 16 август куни Германия Суперкубогида "Штутгарт" дарвозасини ишғол қилди (2:1).













