Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Чеферин: «Европа жамоалари Европада ўйнаши керак»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

УЕФА раҳбари Александр Чеферин А Серия ва Ла Лига ўйинларини мамлакатдан ташқарида ўтказилишига муносабат билдирди.

— Ла Лига ва А Серия ўйинларини Европадан ташқарида ўтказмоқчи. Сиз бу ҳақда нима дейсиз?

— Европа жамоалари Европада ўйнаши керак. Биз бу масалани ФИФА ва барча федерациялар билан ҳам муҳокама қиламиз, чунки менимча, бу яхши эмас. Агар бу истисно бўлса — майли. Агар бунга сабаб бўлса — майли. Лекин Европа жамоалари Европада ўйнаши керак, чунки уларни қўллаб-қувватлайдиган мухлислар Европада яшайди. Бу ажойиб анъана.

Биз бундан мамнун эмасмиз, лекин юридик нуқтаи назардан текширганимизда, кўп имкониятимиз йўқлигини кўрдик, агар федерациялар рози бўлса, биз қарши чиқа олмаймиз. Испания ва Италия федерациялари эса бунга рози бўлишган. Лекин келажакда бу масалани жуда жиддий муҳокама қилишимизга тўғри келади, чунки футбол Европада ўтказилиши керак ва мухлислар уни уйида кўриши лозим. Улар ўз жамоаларини кўриш учун Австралия ёки АҚШга бора олмайди», - деди Чеферин.

Киритилди: 18:17, 28.08.2025.
Ўқилди: 1556 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9954]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4905]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3477]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3185]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2662]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2075]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1868]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1838]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1816]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик