Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Тимур Кападзе: «Ўмоннинг сўнгги ўйинларини кузатдик – ҳозир улар бошқа услубда ҳаракат қилишмоқда»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ва футболчимиз Азизбек Турғунбоев Ўмонга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Тимур Кападзе:

— Мусобақага тайёргарлик яхши кетмоқда, барча футболчилар оптимал ҳолатда. Легионерларимиз аста-секин йиғинга қўшилмоқда. Бу турнир биз учун фойдали бўлади, бор эътиборимизни мусобақага қаратганмиз. Ватан жамоаси битта – унга ҳаммамиз мухлислик қиламиз. Мундиалга оз вақт қолди, муносиб тайёргарлик кўришимиз керак.

Сўнгги йилларда футболимиз ривожи учун барча шароитлар яратилмоқда, ислоҳотлар давом этмоқда. Машарипов ва Ашурматов биз учун жиддий йўқотиш. Баъзи футболчилар клубларида ўйин ўтказиб кейинроқ йиғинга қўшиляпти, тактик ва жисмоний тайёргарлик учун вақт кам, лекин бу табиий жараён. Бироқ бубҳолат бошқа футболчиларга ўзини кўрсатиш учун имконият яратади.

Ҳар бир рақиб жамоага янги мураббий тайинлангач, уларга қарши ўйнаш қийин бўлади. Ўмоннинг сўнгги ўйинларини кузатдик – ҳозир улар бошқа услубда ҳаракат қилишмоқда. Кейруш тажрибали мутахассис, янги жамоа шакллантирмоқда. Нима юз беришини эртанги ўйинда кўрамиз.

Биз эса ўз режаларимиз асосида турли услубларни синаб кўрамиз ва зарур натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Азизбек Турғунбоев:

— Яхши кайфиятда йиғинга келдик, машғулотлар ҳам, тайёргарлик жараёни ҳам самарали ўтмоқда. Олдимизда муҳим ўйинлар турибди.

Мухлисларни стадионга таклиф қиламиз. САФА мусобақаси ҳақиқий футбол байрами бўлади. Жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун мухлисларимизни эртанги ўйинда биз билан бирга бўлишга чақирамиз.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 14:38, 29.08.2025.
Ўқилди: 4088 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4578]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2532]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2358]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2028]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1639]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1595]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1524]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1521]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1410]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1374]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик