"Афинадан ажойиб янгилик! Дарья Кочнева Ўзбекистон синхрон сузиш спорти тарихида илк бор Грецияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида эркин соло йўналиши бўйича финалга чиқди.
У 78,3000 балл тўплаб, финалчилар сафидан жой олди. Якуний чиқишда у 159,4566 балл тўплаб, мамлакатимиз шарафини Жаҳон аренасида муносиб ҳимоя қилди", дейилади хабарда.













