Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Уэйн Руни «МЮ»даги вазият ҳақида: «Агар мураббий шундай сўзларни айтса, демак, нимадир бузилган»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни клубдаги вазият ҳақида фикр билдириб, бош мураббий Рубен Аморимнинг «Гримсби Таун» (Англия 4-дивизиони)га мағлубиятдан кейин футболчилар ҳақида айтган танқидий сўзларига муносабат билдирди. Кубок ўйини асосий вақтда 2:2 ҳисобида якунланди, пенальтилар сериясида эса майдон эгалари 12:11 ҳисобида ғалаба қозонди.

Рунинг сўзларига кўра:

«Юнайтед»нинг мағлубияти жуда ҳам ноодатий ва ноқулай бўлди. Дарров кўриниб турибдики, нимадир нотўғри кетмоқда. Бу ойдин ҳолат. Ўйиндан кейин мураббий интервьюда айтган сўзлари эса ҳаммани янада ишонтирдики, ҳақиқатдан ҳам муаммо бор. Албатта, бундай натижалар содир бўлиши мумкин. Мен ўйнаган пайтимизда ҳам биз «Кроули»дан мағлуб бўлганмиз. Аммо ўша вақтда бу фақат бир истисно экани яққол кўриниб турарди. Ҳозир эса бу доимий равишда содир бўлаётгани, ўхшаш натижалар қайтарилаётгани кўзга ташланяпти. Ҳатто мавсумда бор-йўғи учта ўйин ўтди, аммо одам ўйлайди: «Нима бўлаяпти ўзи?»

Энг ёмони, мураббий ўйиндан кейин футболчилар ҳақида қаттиқ танқидий гапириши. Мен ўша кийиниш хоналарида бўлганман ва яхши биламан: агар мураббий бундай гапирса, демак, жамоада нимадир бузилган.

Аморим ҳақида эса шундан ҳам эсдан чиқармаслик керакки, у ҳамон 40 ёшда — ёш мураббий. «Юнайтед» эса олдинги даврдагидан бутунлай фарқ қилади. Бу ерда медиакоманда, сотув бўлими, улкан мухлислар армияси, журналистлар... Бу мутлақо «Спортинг» эмас. У «Юнайтед»даги босимни ҳеч қачон ҳис қилмаган. Ғалаба келмаса эса, вазият янада ёмонлашади. «Гримсби»га мағлубият унга бир турдаги бурилиш нуқтаси бўлган кўринади».

Манба: championat.com
Киритилди: 10:48, 30.08.2025.
Ўқилди: 2808 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик