Кириш Регистрация

Алексис Санчес: «Жамоамнинг муҳим бўлаги бўлгим келади»

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳужумчиси Алексис Санчес ўтган мавсум якунлари ҳақида гапирар экан, ўз клуби сафида кўпроқ ўйин ўтказишни хохлаганини айтади. Бу ҳақда Goal.com сайти хабар берган.

"Ўтган мавсумдан аралаш таассуротлар қолди. "Барселона"га кўпроқ ёрдамим тегса дегандим, лекин мавсум охиригача ўйнаган ўйинларимдан қониқмадим. Лекин бошқа тарафдан, чемпионат якунида бир нечта гол уришга муваффақ бўлдим. Ҳозир шундан хурсандман.

Келаси мавсумдаги мақсадим - совринлар ютиш ва жамоа учун муҳим ўйинчига айланиш. Ҳа, бу осон бўлмайди. "Барселона"га Неймар келди. Ўйин амалиётига эга бўлишни истайдиган биргина мен эмаслигимни тушуняпман", деди Санчес.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 16:26, 06.07.2013.
Ўқилди: 2574 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.