Кириш Регистрация

Федерико Маркетти: «Арсенал»нинг менга қизиқаётгани мени унча қизиқтирмаяпти»

Баҳо:
+ | -

"Лацио" дарвозабони Федерико Маркетти жамоасини ўзгартириш ҳақида бош қотирмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар тарқатган. Эслатиб ўтамиз, унга "Арсенал" қизиқмоқда.

"Арсенал"нинг менга қизиқаётгани ҳақида билмайман. Ҳозир таътилдаман ва фақат дам олиш ҳақида ўйлаяпман. Бизда президент бор, нима қилишни у билади", деди дарвозабон.

Аввалроқ "Арсенал" скаутлари 30 ёшли италиялик вариантини дарвоза чизиғини мустаҳкамлаш учун кўриб чиқишгани хабар қилинганди.

Айтиш жоиз, Маркетти "Лацио"га 2011 йил келган бўлиб, шундан буён ўтган икки йил ичида у А-сериянинг энг яхши дарвозабонларидан бири бўлиб келмоқда.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 16:33, 06.07.2013.
Ўқилди: 2690 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.