Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Доннарумманинг «Манчестер Сити»га ўтишига тўсқинлик қилаётган жиҳат маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Сити» ва Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клублари анча вақтдан бери италиялик дарвозабон Жанлуиджи Доннарумма трансфери юзасидан келишувга эриша олмаяпти. Бу ҳақда Британия нашри Mirror хабар берди.

Манба маълумотига кўра, италиялик голкипернинг эҳтимолий трансферидаги асосий муаммо – футболчининг юқори маоши. Айтилишича, Доннарумма «Сити»га ўтса, клубда Норвегия ҳужумчиси Эрлинг Холанддан кейин иккинчи энг юқори маош талаб қилмоқда.

Маълумотларга кўра, «шаҳарликлар»нинг бразилиялик дарвозабони Эдерсон Мораес «Фенербахче»га ўтиши мумкин (музокаралар давом этмоқда). Агар бу амалга ошса, «Манчестер Сити» яна бир дарвозабон олишга тайёр, аммо "ПСЖ" футболчисининг шартларига кўнишни истамаяпти.

Аввалроқ Доннарумма хизматларига «Манчестер Юнайтед» қизиққан эди, аммо ҳозирча «қизил иблислар» музокарадан чиқиб кетди. Шунингдек, италиялик дарвозабонга Туркиянинг «Галатасарой» клуби таклиф йўллаган, «Челси» эса вазиятни кузатиб турибди.

12 август куни Доннарумма «ПСЖ»дан кетишини маълум қилган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:53, 31.08.2025.
Ўқилди: 2367 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.