"Байер" "Монако"дан Элисс Бен-Сегирни сотиб олди.
20 ёшли ярим ҳимоячи леверкузенликлар билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Трансфер суммаси 30 миллион евро ва бонуслар экани хабар қилинганди.
Бен-Сегир ўтган мавсумда Лига 1да 33та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган ва 3та голга ассистентлик қилган. Ушбу мавсумда вингер "Монако" сафида чемпионатда 2 та ўйин ўтказди.













