Кириш Регистрация
27/02 18:00 Бухоро 1-0 Қўқон-1912
27/02 18:45 Андижон 4-0 Сўғдиёна
27/02 19:00 Пахтакор 2-0 Қизилқум
28/02 00:45 Парма 1-1 Кальяри
28/02 01:00 Леванте 2-0 Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон 2-0 Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут - Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Комо - Лечче
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
28/02 20:00 Брайтон - Ноттингем Форест
28/02 20:00 Бёрнли - Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль - Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл - Эвертон
28/02 20:15 Барселона - Вильярреал
28/02 22:00 Верона - Наполи
28/02 22:30 Мальорка - Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс - Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер - Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо - Атлетико
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Эмилиано Мартинес куни бўйи «Манчестер Юнайтед»дан қўнғироқ кутди

Баҳо:
+ | -

Эмилиано Мартинес "Манчестер Юнайтед"га ўтишни узоқ кутди.

The Athletic нашри хабарига кўра, "Астон Вилла" дарвозабони кун бўйи базада манкунианликлар қўнғироғини кутиб ўтирган, аммо ҳеч ким алоқага чиқмаган.

Аргентина терма жамоаси футболчиси манкунианликлар сафига ўтиш истагини яширмаган ва "МЮ" ҳимоячиси Лисандро Мартинесдан клуб раҳбарияти билан бу борада гаплашиб олишни сўраган.

Эмилиано, шунингдек, июнь ва июль ойларида Рубен Аморим билан суҳбатлашди. "Юнайтед" бош мураббийи жаҳон чемпионати ғолибининг характери ва тажрибаси унинг жамоаси учун фойдали бўлишига ишонди.

Шу билан бирга, "МЮ"дан мавсумолди тайёргарлиги бошланишидан олдин ҳеч қандай расмий таклиф бўлмади ва шундан сўнг "Астон Вилла" Мартинесни ижарага олиш бўйича қўнғироқ олди. Август ойининг охиригача бу борада ҳеч қандай силжиш бўлмади ва "Манчестер" охир-оқибат Сенне Ламменсни сотиб олди.

Таъкидланишича, аргентиналик дарвозабон "Астон Вилла" базасини трансфер ойнаси ёпилиши арафасида (Тошкент вақти билан 23:00) тарк этган ва миллий жамоа ўйинларига йўл олган.

Киритилди: 13:05, 02.09.2025.
Ўқилди: 3776 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.