Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Жозе Моуриньо ўрнига "Фенербахче"ни бошқаришга асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг "Фенербахче" клуби истеъфога чиқарилган бош мураббий Жозе Моуриньо ўрнига муносиб номзодни танлади. Бу ҳақда 343 Digital хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо жамоа "Бенфика"га ютқазиб, Чемпионлар лигаси асосий босқичига чиқа олмаганидан кейин жамоани тарк этганди. Манбага кўра, "Фенербахче"га таклиф учун 1-рақамли даъвогар "Штутгарт"нинг амалдаги устози Себастьян Хёнесс ҳисобланади.

Хёнесс 2023 йилдан буён "Штутгарт"да ишлаб келмоқда. Айни пайтда унинг жамоани ўзгартирмоқчи эканлигига ҳеч қандай ишонч йўқ. Бошқа вариантлар орасида аллақачон клубда ишлаган Исмоил Картал, "Бенфика"ни бошқарган Рожер Шмидт ва Дортмунднинг "Боруссия" клубини тарк этган Эдин Терзич бор.

Киритилди: 22:34, 02.09.2025.
Ўқилди: 1381 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.