Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

"Манчестер Сити" мухлислари Ҳусановни асосий таркибда кўришни истамоқда

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси янги мавсумини “Манчестер Сити”нинг омадсиз бошлаши ҳамон кенг муҳокама қилинмоқда. Жамоа натижаларидан кўнгли тўлмаган мухлислар ва футбол экспертлари Пеп Гвардиоланинг футболчи танлаш сиёсатига танқидлар йўлламоқда. Айниқса, йўқотилган очколарда айрим футболчиларнинг йирик хатолари ҳал қилувчи омил бўлгани таъкидланмоқда.

Шу билан бирга, жамоани қўллаб-қувватлаб келаётган кўплаб ишқибозлар ўз фикрларини очиқ баён этмоқда. Улар орасида “Брайтон”га қарши ўйинда мардона ҳаракатлари билан эътибор қозонган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановга кўпроқ имконият беришни талаб қилаётганлар кўпчиликни ташкил қилади.

Фанатлар ва хорижлик футбол мухлисларининг изоҳлари эса Ҳусановга бўлган ишонч ва ҳурматни янада ойдинлаштирди:

Jack Makau: “Ҳимоя марказида энди Рубен Диаш билан бир қаторда Ҳусановни тушириш шарт, деб ўйлайман.”

Hamisi Gari: “Марказда Стоунз ва Гвардиол, ўнг қанотда Ҳусанов, чап томонда эса Райан Айт-Нури идеал таркиб бўлади.”

Othniel Welldone Chadiwa: “Ҳусанов ‘Брайтон’га қарши ажойиб ҳаракат қилди, у келажакда асосий фигура бўлиши мумкин.”

Mnganga Shzz: “Ҳусановни мунтазам ўйнатишсин, бу йигит жамоанинг катта муаммоларини ҳал қилади.”

Angel Jerome Kwame: “Ҳусанов ва Траффорд қалбимдан жой олди, бу бола катта юлдуз бўлади.”

Uzu Ibeabuchi: “Ҳозирда бизга умид бағишлаётган ягона футболчи — Ҳусанов.”

Wíññíé Khayleb: “У шиддат билан майдонда ҳаммасини берди, юраги билан ўйнайди.”

Gordon Nixon: “Ҳусанов ҳар ҳафта асосий таркибда бўлиши шарт, темпи юқори, рақобатга тайёр ягона футболчи.”

Robert Smith: “Ҳусанов жамоанинг келажаги ҳисобланади.”

Anning Paul: “У фантастик ҳимоячи ва Уокернинг ўрнини тўлиқ босишга қодир.”

Ahouo Armel Kevin: “‘Сити’ ҳимоясини ишончли сақлаб қолиш фақат Ҳусанов ва Гвардиол зиммасига тўғри келади.”

Pancho Morris: “Ҳусановга соғлик тилаймиз. Жамоада у, Холанд, Родри ва Мармушдан бошқа деярли ҳеч ким кучли ўйнамади.”

Quoyum Olalekan: “Ҳусанов жуда иқтидорли футболчи, нима учун Пеп унга ҳали ҳамон тўлиқ ишонч бермаяпти?”

Pundit Jay: “‘Сити’да темп, қувват ва шиддат етишмаяпти. Бу сифатларга эга ягона футболчи — Абдуқодир Ҳусанов!”

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” таркибига 2025 йилнинг 20 январида қўшилган. Жамоа ўзбек ҳимоячиси учун Франциянинг “Ланс” клубига 40 миллион евро бадал тўлаган.

 

Манба: zamin.uz
Киритилди: 07:40, 03.09.2025.
Ўқилди: 1806 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.