Германия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашини муваффақиятсиз бошлади ва кутилмаганда Словакия майдонида ютқазди (0:2).
Юлиан Нагельсманн жамоаси бўлимларнинг ҳар бирида биттадан гол ўтказиб юборди - 42 ва 55-дақиқаларда. Меҳмонлар тўпга 70 фоиз эгалик қилишди ва деярли икки баравар кўпроқ зарба беришди (8 га қарши 14 зарба), аммо гол ура олишмади. Германия терма жамоаси учун бу кетма-кет учинчи мағлубият бўлди. Аввалроқ Германия июнь ойида бўлиб ўтган Миллатлар лигаси баҳсларида Португалия (1:2) ва Франция (0:2) жамоаларига имкониятни бой берганди.
Юлиан Нагельсманн 2023 йил сентябрь ойидан бери Германия терма жамоаси мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда, мутахассиснинг шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.













