Кириш Регистрация

Ўзбекистон U-18 биринчи ўйинда Арманистонни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Еревенда Арманистон ёшлар терма жамоасига қарши дастлабки ўртоқлик ўйинини ўтказди. Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги ёшларимиз рақибни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Биринчи бўлимда Қувончбек Абраев жарима зарбасидан ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмасдан меҳмонлар мувозанатни тиклашди.

Баҳснинг 58-дақиқасида жамоамиз пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Даврон Тўлаганов томонидан йўлланган зарбани арманистонлик посбон қайтарган бўлса, тўпга биринчи бўлиб етиб келган Улуғбек Маратов дарвозага жойлади.

Жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин 8 сентябрь куни ўтказилади.

Ўртоқлик ўйини
Арманистон U-18 - Ўзбекистон U-18 - 1:2

Голлар: Арманистон 27ʼ — Қувончбек Абраев 8ʼ, Улуғбек Маратов 58ʼ.
Ноаниқ пенальти: Даврон Тўлаганов 58ʼ
Бошланғич таркиб: 21. Богдан Одинаев, 2. Саддам Аҳмадов, 3. Озод Одилжонов, 4. Беҳруз Каримов, 5. Азизбек Тўлқунбеков (с), 7. Қувончбек Абраев, 11. Даврон Тўлаганов, 16. Улуғбек Маратов, 17. Жасурбек Жумабоев, 19. Муҳаммадали Дилшодбеков, 22. Абдулфайз Бобомуродов
Захира: Абдуталипов, Абдурасулов, Омонкелдиев, Шораҳмедов, Эрманов, Тожиев, Солиев, Абдусаттаров, Искандаров, Тожибоев, Абдумажидов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:13, 05.09.2025.
Ўқилди: 1088 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6331]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5211]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3546]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2637]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2207]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2138]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2132]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2086]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2070]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2014]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.