"Партизан" тарбияланувчиси сербиялик ярим ҳимоячи Дарко Брашанац Испаниянинг "Малага" клуби билан шартнома имзолади.
Бу Сегунда клубининг расмий сайти хабар бермоқда. Сербия терма жамоасида 3 та ўйин ўтказган 33 ёшли Брашанац фаолиятининг бир қисмини Испаниянинг “Бетис”, “Алавес”, “Осасуна”, “Леганес” каби клубларида ўтказди.
Унинг "Осасуна"даги фаолияти айниқса узоқ бўлди, Брашанац бу ерда 5 йил давомида 109 та ўйинда 4 та гол урди.













