Криштиану Роналду терма жамоалар миқёсида гол уриш бўйича ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилади.
Португалия терма жамоаси форварди ЖЧ-2026 саралаши доирасида Арманистон билан ўйиннинг 21-дақиқасида гол урди.
Бу Роналдунинг миллий жамоа сафидаги 139-голи бўлди. Терма жамоалар сафида голлар сони бўйича иккинчи ўринда бораётган аргентиналик Лионель Мессида 114 та тўп бор.













