Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Роналду "Реал"нинг икки футболчисини "Ан-Наср"га чақирди

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду "Ан-Наср"нинг трансфер ишларида иштирок этмоқда. Яқинда Роналду клубнинг яна бир португалиялик ҳужумчи - Жоау Феликсни ўз сафига қўшиб олишида муҳим роль ўйнади. Криштианунинг трансфер режалари шу билан чекланиб қолмайди. Defensa Central хабарига кўра, 40 ёшли футболчи "Реал"нинг икки футболчисини "Ан-Наср"га чақирган. Гап Давид Алаба ва Антонио Рюдигер ҳақида кетмоқда.

Агар Алаба ва Рюдигер яқин кунларда "Ан-Наср"га йўл олмаса (Саудия Арабистонида трансфер ойнаси ҳали ёпилмаган), Роналду уларни келаси ёзда жамоада кўришдан хурсанд бўлади.

Маълумот учун, Алаба ва Рюдигернинг Мадриддаги амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача мўлжалланган. 33 ёшли Алаба билан боғлиқ вазиятда "қаймоқранглилар" аллақачон шартнома узайтирилмаслигига қарор қилган. 32 ёшли Рюдигерни эса "Реал" сақлаб қолишга ҳаракат қилиши мумкин.

Киритилди: 07:45, 07.09.2025.
Ўқилди: 4140 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.