Николас Жексон Харри Кейн билан "Бавария"даги ўйиндан нималар кутаётганини айтиб ўтди.
Мюнхенликлар 1 сентябрь куни ҳужумчини "Челси"дан 16,5 млн еврога ижарага олди, шартнома шартларига риоя қилган ҳолда 65 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан.
"Асосийси, бутун жамоа бўлиб ҳаракат қилиш. Бу мен учун катта шараф. Кейн дунёдаги энг яхши ҳужумчилардан бири. Умид қиламанки, ундан ниманидир ўрганаман, ўйинини тўлдираман ва майдонда мустаҳкам шерикликни йўлга қўяман.
Биз майдонда бир-биримизни яхши тўлдирадиган ҳужумчилармиз. Натижалар кутилганидек бўлиши учун астойдил ҳаракат қиламиз. Бундай даражадаги ҳужумчи ва бошқа шериклар билан ёнма-ён ўйнаш менга яхшироқ бўлишимга ёрдам беради," - дейди Жексон Tuttosport нашрига берган интервьюсида.













