«Тоттенҳэм» клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш бир йил ўтиб «Монако» бошқарувини Клаудио Раньеридан қабул қилиб олиши мумкин. Бу ҳақда «Daily Mail» нашри хабар тарқатди.
«Монегаскликлар» 35 ёшли мутахассисга шу йилда чиқишга бироқ, португалиялик мураббий бу таклифни дарҳол рад этган. Лекин у буни яна бир йил Лондон клубини бошқармоқчи бўлаётгани билан изоҳлаган.
Кейинги йил ёзда мураббий таклифлар учун очиқ бўлиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, олдинроқ унга «ПСЖ» таклиф бўлган, лекин бу таклиф рад этилгач, Лоран Блан бу ўринга олинганди.