Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Забарний: "Бизда яхши истиқболли жамоа бор"

Баҳо:
+ | -

Украина терма жамоаси марказий ҳимоячиси Илья Забарний жамоасининг ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Францияга қарши ўйиндаги мағлубияти (0:2) ҳақида фикр билдирди.

"Ҳақиқатан ҳам биз ижобий натижага эришмоқчи эдик, аммо бу футбол. Биз олдинга интиламиз ва ғалаба қозонишимиз керак бўлган кейинги ўйинга тайёрланамиз.

Бу ўйинга келсак, бизда имкониятлар бўлганига 100 фоиз ишонаман. Биз гол уришимиз керак эди. Иккинчи бўлимда биз анча хотиржам ва ишончли ўйнадик. Асосийси, ҳимоядан чиқиб, вазиятлар яратдик.

Дарҳақиқат, яхши ўйин бўлди – ёш футболчилар жалб этилди, улар майдонга чиқиб, тажриба орттиришди.

Мен улар учун хурсандман. Улар ўйинга қўшилишди ва бу терма жамоа учун ижобий ҳолат. Бизда яхши истиқболли жамоа бор", - дея ҳимоячининг сўзларини келтиради УАФ.

Киритилди: 10:22, 07.09.2025.
Ўқилди: 718 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.