Ҳуқуқлари "Реал"га тегишли бўлган испаниялик ярим ҳимоячи Дани Себальос фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда TuttoMercatoWeb журналистлари хабар бермоқда. Манбага кўра, 29 ёшли ярим ҳимоячи хизматларига Туриннинг "Ювентус" клуби қизиқиш билдирмоқда.
"Кекса синёра" раҳбарияти футболчини январь ойидаги трансфер ойнасида қўлга киритишга ҳаракат қилади.













