Кириш Регистрация

Marca Френки де Йонгнинг жароҳати ҳақида батафсил маълумот берди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» яримҳимоячиси Френки де Йонг Нидерландия терма жамоаси сафини жароҳат сабаб тарк этди. Marca хабарича, футболчи сон орқасидаги мушакда кичик ноқулайлик ҳис қилмоқда.

Манба маълумотига кўра, 8 сентябрь, душанба куни у Барселонада қўшимча тиббий кўрикдан ўтади. Шу текширув натижасига кўра, футболчи 14 сентябрь куни «Валенсия»га қарши Ла Лиганинг 4-тур ўйинида майдонга тушиши мумкин ёки йўқлиги маълум бўлади. Нидерландия терма жамоаси шифокорлари ўтказган дастлабки кўрик эса де Йонгнинг жароҳати жиддий эмаслигини кўрсатди.

Де Йонг жорий мавсум Ла Лиганинг икки ўйинида иштирок этди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган.

Манба: championat.com
Киритилди: 12:17, 07.09.2025.
Ўқилди: 2205 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик