Камерунлик дарвозабон Андре Онана “Манчестер Юнайтед”ни тарк этади.
29 ёшли футболчи Туркия чемпионатига ўтмоқда ва у ерда "Трабзонспор"да ўйнайди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Онана сотиб олиш опциясисиз ижара эвазига янги клуби шарафини ҳимоя қилади.
Камерунлик дастлаб иккиланиб турди, аммо охир-оқибат янги чақирувни қабул қилишга қарор қилди.
Андре 2023 йилнинг ёзида "қизил иблислар" футболчисига айланганди.













