Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Ольмо ўз олдига катта мақсадлар қўйган

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дани Ольмо жорий мавсумни самарали ўтказишга умид қилмоқда. 27 ёшли футболчи ўз олдига мақсад қўйган - у бир мавсумда камида 20 та гол урмоқчи, деб ёзади Sport. Дастлабки учта ўйиндан сўнг испаниялик футболчининг ҳисобида ҳеч қандай натижа йўқ.

Ўтган мавсумда Дани Ольмо "кўк-анорранглилар" сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда 12 та гол ва еттита голли узатмага муаллифлик қилган. "РБ Лейпциг"нинг собиқ футболчиси ўзининг универсаллиги билан машҳур: у ҳужум қанотларида, ҳужумчи остида ва сохта "тўққизлик" сифатида ўйнашга қодир.

14 сентябрь куни Ханс-Дитер Флик жамоаси Ла Лига 4-тури доирасида ўз майдонида "Валенсия"га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 13:35, 09.09.2025.
Ўқилди: 1090 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.