Лондоннинг "Челси" клуби 18 ёшли вингери Эстевао Виллиан Англиядаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
"Челси" бразилиялик футболчини ўтган ёзда сотиб олган ва унинг трансфери учун "Палмейрас"га 34 миллион евро сарфлаганди.
- "Челси"да мен кутганимдан кўра кўпроқ имкониятларга эгаман. Бу машғулотларда бажарган ишларим туфайли. Мареска менга жуда ишонади ва мен бу ишончни майдонда оқлашга ҳаракат қиламан," - дея Эстеваонинг сўзларини келтиради Globo Esporte.













