Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

ЖЧ-2026 саралаш, КОНМЕБОЛ: Саралашнинг сўнгги турида сенсацион натижалар қайд этилди

Баҳо:
+ | -

Жанубий Америкада 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи якунланди. Сўнгги турда бир қатор қизиқарли ва сенсацион натижалар қайд этилди.

Эквадор — Аргентина 1:0
Голлар: Валенсия (45+13’, пенальти).

Эквадор терма жамоаси ўз майдонида ЖЧ-2022 чемпиони Аргентинани мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни Эннер Валенсия биринчи бўлимнинг қўшимча дақиқаларида пенальтидан урди. Аргентина 31-дақиқада Николас Отаменди майдондан чиқиб кетди, 50-дақиқада эса эквадорлик Мойсес Кайседо иккинчи сариқ карточка олиб жамоасини кам қилдирди. Лионель Месси бу ўйинда иштирок этмади. Аргентина саралашда биринчи ўринни эгаллади, Эквадор эса иккинчи бўлиб мундиалга йўл олди.

Чили — Уругвай 0:0
Сантъягода бўлиб ўтган беллашув ғолиб аниқламади. Ҳисоб 0:0 билан якунланди. Чилилик Лойола ва уругвайлик дарвозабон Меле сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Уругвай 28 очко тўплаб 4-ўринни эгаллаб ЖЧ-2026 учун йўлланма олди. Чили эса саралашда сўнгги — 10-ўринни эгаллади.

Венесуэла — Колумбия 3:6
Голлар: Сеговия (3’), Мина (10’), Мартинес (12’), Суарес (42’, 50’, 59’, 67’), Рондон (76’), Кордоба (78’).

Турнинг голларга бой ўйини Матурин шаҳрида ўтди. Венесуэла ва Колумбия терма жамоалари 9 та гол уришди. Меҳмонлар сафида Луис Суарес покер қайд этди, Кордоба ҳам бир гол урди. Венесуэлаликлар таркибида Сеговия, Мартинес ва Рондон гол муаллифи бўлди. Якунда Колумбия 6:3 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Боливия — Бразилия 1:0
Голлар: Терсерос (45+4’, пенальти).

Саралашнинг асосий сенсацияси Боливиядан келди. Майдон эгалари жаҳон гранди Бразилия устидан минимал ҳисобда зафар қучди. Ягона голни Мигель Терсерос биринчи бўлимда пенальтидан урди. Бу натижа орқали Боливия 7-ўринга кўтарилиб, қитъалараро плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Бразилия эса саралашда 5-ўрин билан мундиалга чиқди.

Перу - Парагвай - 0:1
Гол: Галарса (78)
Парагвай сафарда Перуни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона голни 78-дақиқада Матиас Галарса урди.

18 ўйинда 28 очко жамғарган Парагвай саралашни 6-ўринда якунлади ва жаҳон чемпионати–2026га тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:59, 10.09.2025.
Ўқилди: 4226 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.