"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед" собиқ устози сэр Алекс Фергюсон ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Бу мамлакатда ва умуман жаҳонда сэр Алекс Фергюсон - энг зўри.
Футболдаги вақт учун, жамоадаги ўзгаришлар учун, совринлар учун. У билан ёнма-ён бўлиш улкан шараф", - деди испаниялик мураббий.
14 сентябрь куни АПЛ 4-тури доирасида Манчестер дербиси бўлиб ўтади.













