Кириш Регистрация

Мело де Бурни ёмонлади

Баҳо:
+ | -

Миланнинг "Интер" клуби собиқ футболчиси Фелипе Мело нидерландиялик мураббий Франк де Бур билан ҳамкорликдаги фаолияти ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди. У 2016 йилда "нерадзуррилар" устози бўлган.

"У ҳеч қачон футболда ҳеч нарсани тушунмаган. У итальян тилини билмас ва кийиниш хонасидагиларнинг ҳаммасидан жирканарди. Де Бур 3 ой чидади, кейин ҳамма жойда муваффақиятсизликка учради. Худога шукрки, ўша йили Пиоли келди", - дея Мелонинг сўзларини келтиради.

Франк де Бур "Интер"ни тарк этгач, "Кристал Пэлас", "Атланта Юнайтед", "Ал-Жазира" ва Нидерландия терма жамоасида ишлаган. "Атланта" билан у АҚШ очиқ кубогини қўлга киритди.

Киритилди: 16:20, 11.09.2025.
Ўқилди: 738 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.