Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Қозон-2013. БОКС. Икки боксчимиз финалда, Латипов бронза билан чекланди

Баҳо:
+-1 | -

Қозонда давом этаётган бутунжаҳон Универсиада мусобақалари ўзбек боксчилари учун омадли келмоқда. Ҳозирча икки нафар спортчимиз финал йўлланмасини қўлга киритди.

Аввалига 49 кг. вазн тоифасида рингга чиқаётган Ҳасанбой Дўстматов ярим финалда мўғулистонлик Ган-Эрдене Ганхуянгга қарши рингга чиқиб рақибига уччала раундда ҳам имконият қолдирмади. Энди  финалда жанубий кореялик Ин Кю Кимга қарши рингга кўтарилади. Ким ярим финалда қозоғистонлик Ержан Жўмартни уччала раундда ҳам мағлубиятга учратганди.

52 кг. вазнда эса ярим финалда йўқотишга учрадик. Жасурбек Латипов финал остонасида Энхделгер Харкхууга қарши бокс жангида имкониятни бой берди. Қизиқ томони ғолиб номи сўнгги ҳакамнинг сўнгги қарорига кўра аниқланди. Унга қадар кучлар мутлақо тенг баҳоланиб келинганди. Мағлубиятга қарамай Латипов Ўзбекистон терма жамоасига навбатдаги бронза медалини клетирди.

Олимпиада ўйинлари кашфиётларидан бири Фазлиддин Ғойибназаров эса 60 кг. вазнда финалга чиқди. Ўзига хос Ўзбекистон-Мўғулистон тўқнашувида бу сафар ғалаба навбати ўзбекистонлик спортчига келди. Ғойибназаров уччала раундда ҳам Отгондалай Дорйнямбуга имконият қолдирмади. Ғойибназаров финалда россиялик Адлан Абдурашидовга қарши рингга кўтарилади. Адлан ярим финалда кореялик Санг Минг Лидан устун келган.

Бугун шунингдек яна бешта вазн тоифасида боксчиларимиз финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Сайтимиз орқали бу борада ҳам ахборот бериб борамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:11, 09.07.2013.
Ўқилди: 3949 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.