Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

А серия. 7 та гол урилган ўйинда «Ювентус» «Интер» устидан ғалаба қозонди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия А сериясининг 3-туридан ўрин олган «Ювентус» – «Интер» баҳси якунланди. Учрашув Туриндаги «Альянц Арена» стадионида бўлиб ўтди. Майдон эгалари 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашув ҳисобини туринликлар ҳимоячиси Ллойд Келли 14-дақиқада очди. «Интер» яримҳимоячиси Хакан Чалҳаноғлу 30-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Орaдан 8 дақиқа ўтиб, «Ювентус» турк ҳужумчиси Кенан Йилдиз узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан жамоасини яна олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда Чалҳаноғлу яна бир гол уриб, дублни қайд этди. 76-дақиқада «Интер» ҳужумчиси Маркус Тюрам тўп киритиб, миланликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ 83-дақиқада «Ювентус» хавбеки Кефрен Тюрам-Юльен ҳисобни яна тенглаштирди. Учрашув тақдирини эса 90+1-дақиқада Василие Аджичнинг узоқдан берган зарбаси ҳал қилди — 4:3.

Ушбу ғалабадан сўнг «Ювентус» 3 турдан кейин 9 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. «Интер» эса 3 очко билан 11-поғонада жойлашган.

Италия — А Серия. 3-тур
13 сентябрь 2025, шанба. 21:00
«Ювентус» (Турин) - «Интер» (Милан) - 4:3
Голлар: 1:0 — Келли, 14’; 1:1 — Чалҳаноғлу, 30’; 2:1 — Йилдиз, 38’; 2:2 — Чалҳаноғлу, 65’; 2:3 — Тюрам, 76’; 3:3 — Тюрам-Юльен, 83’; 4:3 — Аджич, 90+1’.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:04, 14.09.2025.
Ўқилди: 1730 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик