Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

FIDE Grand Swiss. Абдусатторовда чемпионлик учун имконият борми?

Баҳо:
+ | -

Самарқанд шаҳрида шахмат бўйича FIDE Grand Swiss ва FIDE Women’s Grand Swiss мусобақаси доирасида кеча 9-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик эркак шахматчилар орасида юқори поғоналарда бораётган Нодирбек Абдусатторов кеча мусобақа пешқадамларидан бири германиялик Маттеус Блюбаум билан дуранг ўйнади.

Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Муҳиддин Мадаминов кеча ғалаба нашидасини суришди.

Мусобақа тугашига 2 тур қолганидан Нодирбек Абдусатторов 6,0 очко билан жадвалда 7-ўринни эгаллаб турибди. Жадвални эса 4 нафар шахматчи 6,5 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Синдаров ва Ёқуббоев 5,5 очко билан 25 ва 26-поғоналарни банд этишган.

Қизларимиз учун 9-тур омадсиз бўлди. Умид Омонова ғалаба қозонган бўлса, қолган 4 нафар аёлларимиз имкониятни бой беришди. Афруза Ҳамдамова ва Омонова 4,5 очко билан 25 ва 30-ўринларни эгаллаб туришибди.

FIDE Grand Swiss 2025 — 9-тур натижалари (Ўзбекистон вакиллари)





ФИДE Гранд Свисс 2025 — 10-раунд жуфтликлар (Ўзбекистон вакиллари)

Эркаклар (Open):

Ниҳал Сарин (Ҳиндистон) — Нодирбек Абдусатторов (қора)
Ян Непомняшчий (Россия) — Нодирбек Ёқуббоев (қора)
Жорден ван Форест (Нидерландия) — Жавоҳир Синдаров (қора)
Шамсиддин Воҳидов (оқ) — Пранав В (Ҳиндистон)
Абдумалик Абдусалимов (оқ) — Андрей Волокитин (Украина)
Муҳиддин Мадаминов (оқ) — Расмус Сване (Германия)
Жаиме Сантос Латаса (Испания) — Ортиқ Ниғматов (қора)
Жаҳонгир Воҳидов (оқ) — Муҳаммадзоҳид Суяров (қора)

Аёллар (Womens):

Анна Шухман (Россия) — Умида Омонова (қора)
Афруза Ҳамдамова (оқ) — Меруэрт Камалиденова (Қозоғистон)
Элине Роэберс (Нидерландия) — Гулдона Каримова (қора)
Гулруҳбегим Тоҳиржонова (оқ) — Мадинабону Халилова (қора)

Эътибор марказидаги учрашувлар:

Сарин — Абдусатторов: Нодирбек турнирда ғалаба қозониш имкониятларини сақлаб қолиш учун бугун Ниҳал Саринни мағлуб этиши талаб этилади!

Непомняшчий — Ёқуббоев: Ёқуббоев кечаги ажойиб ғалабадан кейин дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири Ян Непомняшчий билан тўқнашади!

Ван Форэст — Синдаров: Жавоҳир ўтган турда Аниш Гирига имкониятни бой берган Ван Форэстни қора доналар билан мағлуб этишга ҳаракат қилади!

Тоҳиржонова — Халилова: аёллар гуруҳида бугун ўзбек дербиси!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:10, 14.09.2025.
Ўқилди: 1021 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.