Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Рўзиқул Бердиев: «Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз»

Баҳо:
+ | -

“Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва дарвозабон Абдувоҳид Неъматов эртанги “Ал Аҳли”га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев:
— Биз Осиё Чемпионлар Лигаси Элит мусобақасидамиз. Эртандан мусобақадаги юришимизни бошлаймиз. Рақибимиз “Ал Аҳли” кучли таркиб ва катта салоҳиятга эга жамоа. “Насаф” учун бу каби турнирда қатнашиш янгилик эмас, биз илгари ҳам “Ал Аҳли” даражасидаги кучли рақибларга қарши майдонга тушганмиз. Жамоамиз ҳар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсатишга қодир. Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз, йигитларнинг ҳам кайфияти яхши. Албатта, ижобий натижа учун бор кучимизни сафарбар қиламиз.

Абдувоҳид Неъматов:
— Ассалому алайкум. Мураббийимиз таъкидлаганидек, эртага кучли жамоага қарши майдонга чиқамиз. Бу беллашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Биз бир жамоа сифатида имкониятимизни ишга солиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга интиламиз.

Эртага мусобақанинг амалдагӣ чемпионуга қарши ўйнайсиз. Бу беллашувга қандай тайёргарлик кўрдингиз?

— Юқорида ҳам айтиб ўтдим, рақибимиз жиддий жамоа — мусобақа чемпиони. Яқинда Саудия Арабистони Суперкубогини ҳам қўлга киритди. Бу уларнинг кучи ва салоҳиятидан далолат беради. Биз тайёргарлик жараёнини шунга яраша олиб бордик. Ишонаманки, эртанги натижа ҳам ижобий бўлади.

Сиз 12 йилдан ортиқ вақт мобайнида жамоани бошқариб келяпсиз. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг энг совриндор жамоаларидан бири бўлиб турибсизлар ва бу мусобақада қандай натижа мақсад қилингансизлар?

— Мен жамоада 12 йилдан бери мураббийлик қилаяпман, аммо клуб билан 26 йилдан бери биргаман. Дастлаб футболчи, кейин мураббий сифатида фаолият юритиб келмоқдаман. Сўнгги йилларда “Насаф” катта ўсишга эришди ва бундан кейин ҳам ривожланиш ниятида. Ўйлайманки, жамоамиз тўғри тизим асосида шаклланмоқда. Бу мен учун энг муҳим жиҳат. Жамоамиз ОЧЛ Элит мусобақада иштирок этаётганидан хурсандмиз ва бу иштирокимиз мунтазам бўлишига ишонаман.

Манба: https://t.me/fcnasaf
Киритилди: 21:22, 14.09.2025.
Ўқилди: 1779 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11667]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11327]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [4995]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4920]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [4664]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2389]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2323]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2245]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2129]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [1935]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.