Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

ОЧЛ 2 мусобақаси олдидан "Андижон" қароргоҳида йиғилиш ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Маълумки, "Андижон" 17 сентябрь куни Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасининг "B" гуруҳи доирасидаги 1-тур ўйинини Туркманистонда "Аркадаг" клубига қарши ўтказади.

Шу муносабат билан тарихий учрашув бўсағасида турган жамоанинг қароргоҳида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда футболчилар ва мураббийлар штабидан ташқари Андижон вилояти футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Бекзод Каримов, Андижон вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Ўткир Тошпўлатов, фан-клуб раиси Нодирбек Тўйчиев ва албатта клуб раҳбарияти иштирок этди. 

"Андижон" клуби ОЧЛ 2 да нафақат вилоят, балки юртимиз шарафини ҳам ҳимоя қилади. Футболчилар олдида катта масъулиятли вазифа турибди. Йиғилишда ушбу жабҳага ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди ва жамоа аъзоларининг кайфияти билан қизиқишди, қандай муаммо бўлса тўлиқ бартараф этилиши маълум қилинди ҳамда омад тилади. Жамоада барчаси жойида ва юқори кайфиятда тайёргарлик давом этмоқда.

Андижон вилояти ҳокими ҳам жамоанинг ОЧЛ 2 да муносиб қатнашиши учун тўлиқ қўллаб-қувватлаб, барча зарур чораларни, ёрдамларни кўрсатган ҳолда "Андижон"нинг халқаро майдонда мардонавор ва муваффақиятли қатнашишини айтиб омад тилагани хусусида Бекзод Каримов алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Андижон халқи футболчилардан ижобий натижалар кутаётгани аниқ. Йиғилиш очиқ ва самимий руҳда ўтди, ўз навбатида футболчилар ҳам барча шароитлар яратиб берилаётганини айтиб, раҳбариятга миннатдорчилик изҳор қилди ва ҳамма астойдил меҳнат қилиб, ОЧЛ 2 мусобақасини ғалаба билан бошлаш учун охиригача курашишларини қўшимча қилдилар.

"Андижон"  эртага Андижон аэропортидан Чартер рейс орқали Туркманистонга жўнаб кетади.

Эслатиб ўтамиз, "Аркадаг" - "Андижон" беллашуви 17 сентбярь куни соат Тошкент вақти билан 18:45 да бошланади.

Киритилди: 12:10, 15.09.2025.
Ўқилди: 900 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11667]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11327]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [4995]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4920]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [4664]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2389]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2323]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2245]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2129]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [1935]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.